Курашчи қизларимизга омад тилаймиз

Хабар берганимиздек, айни кунларда Руминия пойтахтида спорт курашлари бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. 

Бугун мусобақа доирасида грек-рим кураши бўйича финал баҳслари қатори аёллар кураши бўйича ҳам саралаш беллашувлари бошлаб юборилди. Кичик жаҳон чемпионатида қизларимиздан -50 кг: Актенге Кеунимжаева, -55 кг: Шаҳодат Джуллибаева, -57 кг: Амина Алимбетова, -62 кг: Соҳибжамол Алеуатдинова, -65 кг: Баҳтигул Балтаниязова ва -72 кг вазн тоифасида Шаҳрибону Еллиева юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

Классик кураш усталаридан Ислом Баҳромов (-60 кг) ўз вазн тоифасида бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди. Бу йўлда вакилимиз туркиялик Керим Камол биллан бел олишади. Афсуски, худди шу босқичда Тўрабек Тиркашев мусобақа мезбонларидан бирига имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!