Курашчиларимиз Бухарестдаги ЖЧда иштирок этишмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун Руминия пойтахтида спорт курашлари бўйича 23 ёшгача бўлган ёш тоифасида жаҳон чемпионати старт олди. Регламентга кўра, биринчи кун баҳсларида спортчилар грек-рим кураши бўйича баҳс олиб боришади. 

Ўз омадини синаб кўраётган вакилларимиз орасида ҳозирча Арам Варданян (-72 кг), Жалгасбай Бердимуратов (-82 кг) ва Темур Мирзо Мамажонов (-97 кг) мағлубиятсиз чорак финалгача етиб келишган бўлса, -63 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Тўрабек Тиркашев бронза медали учун қирғизистонлик Тинар Шаршенбеков билар рўбаро келади.

Қолган вазн тоифаларида баҳс олиб бораётган спортчиларимиз афсуски имкониятни бой бериб қўйишди. Энди уларни ютган курашчи финалгача етиб бора олса, вакилларимизда бронза медали учун курашиш имконияти пайдо бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!