Литва терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Литва терма жамоаси бош мураббийи Эдгарас Янкаускас ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 43 ёшли мутахассис Литва терма жамоасини 2016 йилнинг январидан буён бошқариб келаётган эди.

Таъкидлаш керакки, Литва терма жамоаси Янкаускас бошқарувида УЕФА Миллатлар лигасида барча 6 та ўйинда мағлуб бўлди ва энг қуйи дивизион ҳисобланган “D” дивизионига тушиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!