"Ливерпуль" "Боруссия" Дортмунддан енгилди (видео)
Хабарингиз бор шу кунларда дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида Европанинг гранд клублари янги мавсум олдидан ташкил этиладиган анъанавий International Champions Cup тижорий турнирида иштирок этишмоқда.
Кеча АҚШнинг Шимолий Каролина штатида турнир доирасида “Ливерпуль” Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйинда 3:1 ҳисобида немис клуби зафар қучди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар