"Ливерпуль" ҳужумчиси "Уотфорд"га ўтиши мумкин
"Ливерпуль" клуби ҳужумчиси Дивок Ориги келаси мавсумни "Уотфорд" жамоасида давом эттириши мумкин, дея хабар беради Mirror нашри.
Манбада ёзилишича, "Уотфорд" бельгиялик футболчини бир йил муддатга ижарага олишни режалаштирган.
Шунингдек, ушбу футболчининг хизматларига "Уотфорд"дан ташқари "Ньюкасл Юнайтед" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Бу жамоа Оригини 2017 йил ёзида ҳам ижарага олмоқчи бўлган, аммо ўшанда футболчининг ўзи "Вольфсбург"га кетишни афзал билган.
Ориги "Ливерпуль"га 2014 йилда "Лилляь"дан келган ва фаолиятини ўша ерда бошлаган. Ўтган мавсум 23 ёшли ҳужумчи "Вольфсбург" сафида 31 ўйинда 6 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар