"Локомотив"ни тарк этган футболчи Қозоғистон чемпионатида ўйнаши мумкин
Тошкентнинг "Локомотив" клуби собиқ ҳужумчиси Нивалдо фаолиятини Қозоғистонда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда sports.kz хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, 30 ёшлик бразилиялик ҳужумчи яна Қозоғистонда тўп тепиши мумкинлигини ва у ердан бир нечта таклифлар олганини айтиб ўтган. Шунингдек, форвард айни пайтда жамоасиз.
Эслатиб ўтамиз, Нивалдо мавсум бошида юртимизга келганди ва ёзги трансферлар мавсуми бошланмасидан "Локо"ни тарк этган.
Фикрлар