Лукаку Марадонанинг натижасини такрорлади

Бельгия терма жамоаси форварди Ромелу Лукаку бугун бўлиб ўтган Тунисга (5:2) қарши баҳсда дубль қайд этишга эришди.

Таъкидлаш керакки, 25 ёшли футболчи дастлабки турда Панама дарвозасига ҳам 2та тўп киритишга эришган эди. Шу тариқа жаҳон чемпионатларида кетма-кет 2та ўйинда дубль қайд этган Лукаку бу борада афсонавий Диего Марадонанинг натижасини такрорлади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Марадона ҳам 1986 йилги мундиалда кетма-кет 2та ўйинда дубль қайд этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!