Магдеев, Ҳошимов ва Жиямуродовлар "B" сертификати учун мураббийлик курсларида ўқимоқда

Жумладан, 5 февраль куни Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида "B" сертификати учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курсларининг иккинчи қисми бошланди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда. Улар орасида Ильдар Магдеев, Ҳикмат Ҳошимов, Жаҳонгир Жиямуродов каби ўтмишнинг машҳур футболчилари ҳам бор.  
 
Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга Ойбек Давлетмуродов ёрдам беряпти. Эслатиб ўтамиз, ушбу ўқув курсларининг биринчи қисми 2018 йилнинг 23-29 декабрь кунлари бўлиб ўтганди. 
 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!