Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Маҳмуд Мурадов ўзининг навбатдаги жангини жорий йилнинг 27 декабр санасида ўтказади.

Чехиянинг Прага шаҳридаги “О2” аренасида ўтадиган мазкур тўқнашувда унга польшалик Гржегорж Сиви рақиблик қилади. Бу спортчи профессионал жангларда 13 марта рингги чиқиб, 10 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. Сўнгги марта у шу йилнинг июн ойида рингга кўтарилган ва зафар қучган.

Маҳмуд Мурадов эса 7 октябр куни Пльзен шаҳри мезбонлик қилган “X Fight Nights 12” турнири доирасида рингга чиқиб, аниқ зарбалар серияси эвазига болгариялик Деян Топальскини (16−6) муддатидан олдин мағлуб қилган эди.

29 июн куни бразилиялик Дэвид Рамирес билан бўлган реванш жангидан сўнг у XFN версияси бўйича чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!