
"Манчестер Сити" ўзининг энг иқтидорли футболчиларидан бирини таркибда сақлаб қолмоқчи
"Манчестер Сити" клуби ўзининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Фил Фоден билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “шаҳарликлар” Европа грандлари эътиборига тушишга улгурган 18 ёшли футболчисини ўз сафида олиб қолиш мақсадида унга янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган, “сити”дагилар эса ушбу келишувни 2024 йилга қадар узайтиришмоқчи.
Агар томонлар ўзаро келиша олишмаса, у ҳолда “Боруссия” Дортмунд Фоденни сотиб олишга ҳаракат қилади.
Фикрлар