
"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити": Тахминий таркиблардан Ҳусанов жой олдими?
Хабарингиз бор, Англия Премьер-лигасининг 31-турида Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"си Рубен Аморимнинг "Манчестер Юнайтед"и билан тўқнаш келади.
Ушбу учрашувдан аввал бир неча машҳур сайтлар тахминий таркибларни эълон қилишди.
"Sports Mole" талқинига кўра, бугун баҳс учун таркиблар:
МЮ: Онана, Мазраоуи, Магуайр, Йоро, Далот, Угарте, Бруно Фернандеш, Доргу, Моунт, Гарначо; Хойлунд.
"Сити": Эдерсон, Нуньес, Диаш, Гвардиол, Ў'Райли, Гюндоган, Гонзалез, Савиньо, Грилиш, Доку, Мармуш.
Бундан ташқари, "90min" ва "Squashka" нашрлари ҳам ўз версиясини билдирганда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тахминий таркибдан жой олмаган эди. Бироқ, "Sportsgambier" сайти эса Ҳусановни асосий таркибда майдонга тушишини башорат қилмоқда.
Маълумот ўрнида, бугунги Манчестер дербиси Тошкент вақти 20:30 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар