Манчестер грандлари Шкриньярга қизиқиб қолишди

Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Милан Шкриньяр 2та АПЛ гранди қизиқишларига сабаб бўла бошлади. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 23 ёшли словакиялик футболчи учун Манчестер шаҳрининг икки клуби - "Юнайтед" ва "Сити" жиддий кураш бошлади. Айтиш лозимки, ҳар иккала клуб ҳам Шкриньярни қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафларига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи.

Маълумот учун, Шкриньяр жорий мавсум “Интер” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушди. Унинг тахминий трансфер баҳоси эса 80 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!