Асосий мазмунга ўтиш

Авто/Мото

"Манор" тезкор пойгачи қидирмоқда

Изоҳлар: 0
"Формула-1" пойгаларининг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган жамоаларнинг барчаси бўлажак беллашувларда болидларни бошқарадиган пилотлар билан шартнома имзолаб бўлди.
Фақатгина "Манор"  жамоаси ўз таркибига бирорта пойгачини жалб қила олгани йўқ. Айни пайтда бу жамоа тўрт нафар пилот билан музокара олиб бормоқда.
"Манор" раҳбарлари ўз болидларини Эстебан Гутьеррес, Фелипе Наср, Рио Харьянто ва Жастин Кинг каби тезкор пойгачиларга топширмоқчи. Якунланган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган Паскаль Верлянь бу йил ўз маҳоратини "Заубер" болидларида кўрсатади.
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ