Марко Ройс "Боруссия" Дортмунд сардори этиб тайинланди
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс яқинлашиб келаётган 2018/19 йилги мавсумда жамоага сардорлик қиладиган бўлди.
“Бугун мураббий жамоанинг янги сардори мен эканлигимни эълон қилди. Бу мен учун катта шараф”, - дейди Ройс.
Маълумот учун, 29 ёшли футболчи асли дортмундликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2012 йилдан буён ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Фикрлар