Мексика - Швеция баҳсини аргентиналик ҳакам бошқариб боради

Эртага ЖЧ-2018 гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Мексика ҳамда Швеция терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

ФИФА ушбу муҳим учрашувга аргентиналик Нестер Питана бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини тайинлади. Унга қанотларда ҳамюртлари Эрнан Маидага ҳамда Хуан Пабло Белаттилар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида эса уругвайлик Андрес Куньа фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Мексика – Швеция учрашуви  эртага Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!