Мерганларимиз саралашдан ўта олишмади
Ads

Осиё ўйинларининг дастлабки кунги баҳслари давом этмоқда.

Ушбу кунги баҳсларнинг пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича давом этаётган баҳсларнинг саралаш босқичи ўз якунига етди. Ушбу беллашувларда, афсуски, вакилларимиз саралаш босқичидан ўта олишмади.

Хусусан, саралаш босқичи баҳсларида Жанубий Корея 836,7 балл билан биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, сўнгги ўринда сараланган Хитой Тайпейи спортчилари 829,8 балл билан чекланишди. Ҳамюртларимиз эса 813,7 балл билан 14 ўринни қўлга киритишди.