Милан "Интер" билан шартномасини узайтиради

"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр клуб билан тузилган амалдаги шартномасини узайтиради. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 23 ёшли словакиялик футболчи тез орада “нерадзуррилар” билан 2023 йилгача шартнома имзолайди. Янги келишувга кўра унинг йиллик маоши 3 млн еврога оширилади.

Маълумот учун, Шкриньяр жорий мавсум “Интер” сафида А Серияда жами 17та ўйинда иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Шкриньярга “Манчестер Юнайтед”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!