"Милан" голландиялик ҳужумчи учун рус клубига 30 миллион тўлашни истамади

"Милан" жорий ёзги трансферлар даврида Москванинг "Спартак" клуби ҳужумчиси Квинси Промесни сотиб олишга уринган.

Италия ОАВлари тарқатган хабарга кўра москваликлар 26 ёшли голландиялик футболчи учун “россонерилар”дан 30 миллион евро талаб қилишган. Бироқ, ушбу нарх миланликларни қаноатлантирмаган ва натижада ушбу трансфер барбод бўлган.

Маълумот учун, Промес “Спартак” шарафини 2014 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум москваликлар сафида жами 6та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!