Миржалол Қосимов "Локомотив"дан учралган мағлубият ҳақида: Биринчи бўлимда умуман ўйнамадик

“Локомотив”ни ҳаққноний ғалаба билан табриклайман. Мени ҳавотирга солаётган нарса, биринчи бўлимда умуман ўйнамадик. 19 февралдаги ўйиндан сўнг тиклана олмадик. Ҳаёт давом этади. Бугун яхши имконият бор эди. Энди бор эътиборни Суперлига ўйинларига қаратамиз.

Биринчи бўлимда умуман ҳаракатланмадик. Ҳозирги замонда футбол бундай ўйналмайди. Янги футболчилар? Буни вақт кўрсатади. Бугун мавсумдаги ўзимизнинг энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Чемпионат бошлангунча тайёргарлик кўрамиз ва камчиликларни баратарф этишга интиламиз.

Ўйлашимча таркибни бошқа ўзгартира олмаймиз. Боиси, кўп вақт қолмади чемпионат стартига. Чемпионатга янада яхши тайёргарлик кўрамиз ", - деди Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!