
Миср – Уругвай (0:1) ўйинида ким энг яхши футболчи бўлди?
Ҳозиргина ЖЧ-2018 “А” гуруҳидан ўрин олган Миср ҳамда Уругвай термалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Екатеринбург шаҳрида кечган беллашувнинг сўнгги дақиқаларида Хосе Хименес томонидан киритилган ягона гол Лотин Америкаси вакилларига муваффақият келтирди.
Аммо мухлислар мисрликлар дарвозабони Муҳаммад Эл-Шенавини учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топишди.
Комментарии