Асосий мазмунга ўтиш
Яккакурашлар

Мурод Хонтураев рақибини муддатидан олдин мағлуб қилди

Изоҳлар: 0

Аралаш жанглар устаси Мурод Хонтураев ўзининг навбатдаги жангини кеча Қозоғистоннинг Караганда шаҳрида AFCA чемпионлиги учун ўтказди.

Мазкур қарама-қаршиликда Хонтураевга украиналик Юрий Горбенко рақиблик қилди. Тажрибали рақибга қарши кечган беллашувда Хонтураев рақибини муддатидан олдин нокаутга учратишнинг уддасидан чиқди ва жанг ғолибига айланди.

Украиналик спортчи фаолияти давомида 53 та профессионал жанг ўтказиб, шулардан атиги 11 тасида ғалаба нашидасини сурган.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз бундан олдинги жангини 22 ноябрь куни Бишкекда “WEF GLOBAL 10” турнири доирасида ўтказган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ