“Наполи” президенти УЕФА ва ФИФАга футболни ўзгартиришни таклиф қилди

“Наполи” президенти Аурелио де Лаурентис УЕФА ва ФИФАни футболдаги ўйин қоидаларига кескин ўзгартиришлар киритишга чақирди. У шунингдек, баъзи ҳолатларда таваккал футболни “ўлдираётганини” таъкидлаб ўтди.

Биз футболни бузяпмиз, – дея Де Лаурентиснинг сўзларини келтиради Goal нашри. – Биз келажакни кўришимиз керак, чунки барча ёшлар ҳозир видеоўйинларда. Кўряпсизми, саккиз ёшдан кейин болалар футбол ҳақида қайғурмайди. Футбол – муҳим тармоқ. ФИФА ва УЕФАнинг эскича қолиб кетаётганлиги янада каттароқ қадр-қийматга эга.

– Бу бизнинг айбимиз, эски аҳмоқлармиз. Зерикарли ўйинлар бўлмоқда. Футбол ўйинлари жуда узун, ухлаб қоласан. 30 дақиқадан 2-4 дақиқали танаффус билан икки бўлим қилиш керак. Биз барчасини ўзгаритишимиз зарур.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!