“Насаф” – “Навбаҳор” учрашуви превьюси

CHERY AUTO

8-9 июль кунлари Pepsi Суперлигасининг 16-тур учрашувларига старт берилади. Бу турда "Насаф" ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.  Мазкур жамоалар чемпионатимиздаги ўзаро, 44-учрашувида майдонга тушишади.

Tecno

“НАСАФ” – “НАВБАҲОР”
08.07.2018. “Марказий” стадион. 21:00да
Бош ҳакам: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов (Тошкент), Ришат Нўъмонов (Тошкент)
Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов (Тошкент)
Назоратчи – Артём Арутюнов (Тошкент).
Комиссар – Бахтиёр Намозов.

Маълумот учун, Ахрол Рисқуллаев биринчи марта жамоамиз иштирокидаги чемпионатга доир учрашувни бошқаради. Бунгача Рисқуллаев бир марта қаршиликлар иштирокидаги кубок баҳсини бошқарган холос.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари доимо кескин ва муросасиз бўлган. "Аждарлар" жорий чемпионатда дастлабки ўзаро учрашувни “Навбаҳор” майдонида ўтказиб, 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этган эди.

Навбатдаги учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги ўзаро 44-ўйини сифатида қайд этилади. Бунгача жамоалар 43 бор ўзаро куч синашишган. 22 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 11та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 10та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 75-60 “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Насаф” эса 76 очкони, “Навбаҳор” эса 43 очкони қўлга киритган. Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларида энг йирик 6:0 ҳисоби, Наманганда ва Қаршида ҳам қайд этилган.

Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар ҳақида

Мазкур жамоалар бунгача Қаршида 21 марта куч синашишган. Навбатдагиси ўзаро 22-учрашув бўлади. Бўлиб ўтган 21та учрашувнинг 18тасида “аждарлар” ғалабага эришган. Фақат 1 учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг 2012 йили қайд этилган. Наманганликларнинг 2 учрашувда қўллари баланд келган. Бу учрашувлар 1998 ва 1999 йилги мавсумларда бўлиб ўтган.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда “Насаф” жамоаси футболчилари “Навбҳор” дарвозасини 51марта ишғол қилишган. Наманганлик футболчилар эса 18 марта гол уришга муваффақ бўлишган. Қаршида қайд этилган энг йирик ҳисоблар 5:0 (2013 йили), 5:1 (2015 йили) ва 6:0 (2016 йил) кўринишида.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор 1999 йили мағлубиятга учратган ва 2012 йили охирги дуранг натижага эришган. Ўтган йилги, 15-тур доирасидаги 25 июн куни Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувда жамоамиз 4:0 ҳисобида зафар қучган.

Жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги 16-тур учрашуви, 7 июль шанба куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 18:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!