Нигина Абдураимова илк босқичда енгилди
Москва шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтаётган "Premier" туркумига кирувчи халқаро турнирда саралаш баҳслари ўтказилмоқда.
Кремль кубогининг асосий тўр баҳсларига чиқиш учун ўтаётган беллашувларда Нигина Абдураимов германиялик Лаура Зигемундга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган ўйинда, афсуски, Нигина 6:7, 6:3, 3:6 ҳисобида мағлубиятга учради.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова илк босқичида ғалаба қозонган эди.
Фикрлар