Николоз Басилашвили Софиядан кетишга мажбур
Zohir2018
Николоз Басилашвили илк босқичда мағлуб бўлди
Грузиялик теннисчи Николоз Басилашвили Болгарияда ўтаётган "Sofia Open" мусобақасининг иккинчи даврасига чиқа олмади.
Николоз ушбу босқичда германиялик Даниэль Брандсга қарши кортга чиқиб, 6:7, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа зафар қучган Брандс София шаҳрида ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида босниялик Мирза Башич, ёки словениялик Мартин Клижанга қаршик кортга чиқади.


Изоҳлар (0)