Нивалдо яна Ўзбекистон Суперлигасига қайтиши мумкин

Хабарингиз бор, бундан бир неча кун аввал “Локомотив” клубида тўп сурган бразилиялик ҳужумчи Нивалдо Родригес жамоани тарк этди. У Тошкентликлар сафига Белоруссиянинг “Динамо-Брест” жамоасидан қўшилганди. Олти ойлик ҳамкорликдан кейин Нивалдо яна белоруссияликлар сафига қайтиб кетди.

Бразилиялик ҳужумчи SPORTS.uz муҳбири билан уюштирилган эксклюзив суҳбат давомида Ўзбекистон Суперлигаси унга ёқиб қолгани ва шартномаси якунлангач, яна ушбу чемпионатга қайтиш истагида эканлигини айтиб ўтди.

"Ҳозирча бу борада аниқ жавоб қайтаришим қийин бўлади. Нега деганда, “Динамо” билан тузган шартномамнинг яна бир йили бор. Профессионал сифатида битимни охирига етказишим керак бўлади. Эҳтимол, шартнома ниҳоясига етганидан кейин Ўзбекистонга қайтиб борарман. Чунки Ўзбекистон, Тошкент менга жуда ёқиб қолди. Ҳаммасини вақт кўрсатади”, - дейди Нивалдо.

Тажрибали ҳужумчи билан уюштирилган суҳбатни тез орада сайтимизда ўқийсиз. Биздан узоқлашманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!