Нодиржон Сафаров дастлабки босқичдан муваффақиятли ўтди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлигида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг бугунги кун баҳслари ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.

Мусобақанинг эркин кураш йўналишида -57 кг вазн тоифасидаги полвонлар ўртасидаги саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди. Ушбу босқичда ҳамюртимиз Нодиржон Сафаров македониялик Владимир егоровга қарши гиламга кўтарилди. Қизиқарли кечган беллашувда спортичимизнинг қўли баланд келди.

Энди вакилимизга кейинги босқичда туркиялик Сулейман Атли рақиблик қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!