Новак Жокович илк босқичдан ўтди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Цинциннати шаҳри мезбонлик қилаётган "Мастерс" турнирида биринчи даврадаги тўсиқдан муваффақиятли ўтди.

Новак ушбу босқичда америкалик Стива Жонсонни дастлабки сетда 6:4 ҳисобида енгган бўлса, иккинчи сетда тай-брекда зафар қучди.

Энди "Western & Southern Open" турнирининг иккинчи даврасида Жокович франциялик Адриан Маннаринога қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!