ЎФА Академияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи “Машъал” га ташриф буюрди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда болалар футболини ривожлантириш, ёш авлод орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни янада оммавийлаштириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун ЎФА академияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ўнгар Джалимов Қашқадарё футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳамда “Машъал” ПФК раҳбарияти ва академия мураббийларига, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида ўқув-машғулотларнинг ўтказилиши, кунлик машғулот конспектларини юритилиши ҳамда мураббийлар томонидан машғулотлар таҳлилини амалга оширилишини муҳокама қилди. “Машъал” акдемияси борасида ҳам ижобий фикрлар билдирди. Шу билан бирга айрим масалалар борасида ўз маслаҳатларини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!