Облак "Атлетико"дан кетмоқчи

Мадриднинг "Атлетико" клуби дарвозабони Ян Облак жамоадан кетиш ҳақида ўйлай бошлади.

Marca нашрининг ёзишича словениялик посбонга клуб янги шартнома таклиф қилмаётгани ёқмаяпти. Айтиш лозимки, мадридликлар сўнгги бор Облак билан 2016 йил шартномани узайтиришган эди.

Унга кўра Облак билан келишув 2021 йилда ўз ниҳоясига етади. Айни дамда унинг товон пули эса 100 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Облак жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушган ва шуларнинг 7тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!