Облак Словения терма жамоасининг бўлажак ўйинларида иштирок этмайди
"Атлетико" Мадрид клуби дарвозабони Ян Облак Словения терма жамоасининг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 25 ёшли посбон ФИФА кунларида “матрасчилар” қароргоҳида қолиб янги мавсумга тайёргарлик жараёнида қўлидан олган жароҳатидан даволанишни давом эттиради.
Маълумот учун, Словения терма жамоаси УЕФА Миллатлар кубоги доирасида 6 сентябрь куни Болгария ва 9 сентябрь куни Кипрга қарши баҳс ўтказади.
Фикрлар