Оксана Чусовитинани табриклаймиз!

Бугун ўзбек спортининг ҳақиқий фахри ва ифтихори Оксана Чусовитина ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. 

Оксана Чусовитина 1975 йил 19 июнь куни Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1992 йио Барселона шаҳрида ўтказилган ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби. Спорт гимнастикасининг таяниб сакраш машқи бўйича мисли кўринмаган натижаларни қайд этган вакиламиз бугун 43 ёшга тўлди. 

Еттита Олимпиадада иштирок этган Чусовитина айни дамда ҳам юқори спорт формасида юрибди ва 2020 йили Токио шаҳри мезбонлигида ўтувчи навбатдаги Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўрмоқда. Сайтимиз ушбу спортчига мустаҳкам соғлиқ ва омад тилаб қолади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!