«Олд Траффорд»даги «камбек»: бу нимани англатади?
«Ньюкасль» Кенеди ва Йошинори Мутонинг голлари эвазига ҳисобдан олдинга чиқиб олишган эди. Бироқ иккинчи бўлимда «қизил иблислар» ниҳоят уйғонишди ва бирин-кетин голлар уришди.
Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида Хуан Мата ҳисобни қисқартирди. Антони Марьсяль мувозанатни йўққа чиқарган бўлса, 90 дақиқа ўтиб бораётганида Алексис Санчес 19-сентябрдан бери биринчи марта жамоасининг илк ғалабасини қўлга киритишга ёрдам берган голни урди.
Хўш, кечаги ўйинда яна қандай хулосаларни чиқаришимиз мумкин? Қуйида шу ҳақида сўз юритамиз.
- «ўзгача» ҳали тирик
Моуриньони муддатидан олдини «кўмиб ташлашди.» Биринчи бўлимдан кейин икки тўп фарқи билан ютқазаётган МЮ навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олади, деганлар кўп бўлди.
Икки гол ўтказиб юборилиши ҳимояда етарлича муаммолар борлигини кўрсатарди. Шунингдек, 19-дақиқадаёқ Эрик Байи жароҳат олиб майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Хуан Мата туширилди. Ярим ҳимоячи Скотт Мактомини ҳимояга ўтказилди.
Биринчи бўлимдан кейин Маруан Феллайни Неманья Матич билан ҳимоячиларга ёрдамга ўтди. Ҳатто Поль Погба ҳам вақти-вақти билан ҳимоячиларга ёрдамга келиб турди.
Барча Моуриньонинг 2016-йил октябрида Погбанинг ҳимоядаги истеъдоди ҳақида айтган гапларини эслаган бўлса ажабмас. «У топ футболчи ва ўйлайманки ундан ажойиб марказий ҳимоячи чиқади» – деганди Моуриньо ўшанда.
- Янг қариди, шекилли
«Қизил иблислар»нинг эрта гол ўтказиб юборишида қисман Эшли Янгнинг айби бор. Кенедининг ҳисобни очишида англиялик футболчи уни ўтказиб юборди. Натижада Давид Де Хеа жамоасини голдан қутқариб қололмади.
Иккинчи голда ҳам у бу сафар Мутони қўриқлай олмади. У жарима майдончасига ёриб кираётган рақиб ҳужумчисини тўхтатиб қолишнинг уддасидан чиқолмади.
Янг биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказди. У сал қолса ўз жарима майдончаси ичида қўли билан ўйнагани учун пеналтига сабабчи бўлиб қоларди. Аммо рефери уни жазоламади. Янг асосий таркибда Диого Дало майдонга тушишига йўл очиб бергандек. Моуриньо ёки МЮнинг янги мураббийи ўнг қанот ҳимоясидаги ишларни қайта ўйлаб чиқиши керакка ўхшайди.
- Йошинори Муто ўзини кўрсатди
Премьер Лигада етти ўйиндан бери ғалаба қозона олмай келаётган «Ньюкасль» гол уриб олгач ҳимояга ётиб олса ҳам бўларди. Аммо Рафа Бенитес рақибига қарши жанговар ўйин кўрсатишни ният қилди.
Йошинори Муто мавсум бошидан бери захирадан ўйинга қўшилиб ўзини кўрсатгач, илк дақиқалардан майдонга тушиш баҳтига мушарраф бўлди.
Ўйиндан олдин «қарғалар» мухлислари ниҳоят япон ҳужумчисини асосий таркибда кўраётганликларидан хурсанд эканликларини билдиришди. У эса нега бундай эканлигини узоқ куттирмади.
У жамоасини биринчи бўлимда икки гол фарқи билан олдинга чиқиб олишига ёрдам берди.
- Матичда ҳалиям муаммолар бор
Неманья Матич ўйнашга қизиқмаса, демак унда муаммолар борлигини англатади. Сербиялик футболчи Моуриньо билан бундан аввал «Челси»да ҳам биргаликда фаолият олиб борганди. 2015-16-йилги мавсумда у мураббий истеъфога чиқарилган вақтда жамоа билан 16-ўринга ҳам тушиб кетганди.
Моуриньонинг МЮдаги учинчи мавсумида Матич мураббий ва унинг тактикаларига ишонмасдан ўйнаётгандек кўринмоқда.
Ўтказиб юборилган биринчи голда Матич ярим ҳимояда озроқ меҳнат қилганида бунинг олди олинган бўларди.
Иккинчи бўлимда Матич жамоасининг биринчи голига муаллифлик қилиш имкониятини кўкка совурди. Сербиялик ярим ҳимоячи хавфли вазиятни анча юқорига йўллади.
- Бенитес мағлубиятда ўзини айблаши шарт
Дастлабки 45 дақиқада «Ньюкасль» ажойиб ўйнади. Биринчи бўлимни ғолиб сифатида якунлашга ҳақли ўйин намойиш қилди.
Бироқ мавсумдаги дастлабки ғалабага яна бир тайм қолганида МЮга қарши ҳимояга ўтириб олишни маъқул топди. Якунда «қарғалар» бунинг бадалини тўлади.
Кенедини «Манчестер Юнайтед» биринчи голини уришидан олдин захирага олишига жароҳат сабаб бўлган бўлса, Мутони ўйиндан олишда адашди. Унинг ўрнига Кристиан Атсу майдонга туширилди. Бу жамоасига фойда бермади.
Бундан ташқари клуб мухлислари Бенитесга қарши қўшиқ куйлашда давом этди. Бу ҳатто эҳтимолий уч очкога эришиши мумкин бўлган вақтда ҳам давом эттирилди.
Навбатдаги мағлубият туфайли «Ньюкасль» Премьер Лигада 19-ўринга тушиб қолди. Саккизинчи турдан кейин «қарғалар» атиги 2 очко жамғаришган, холос.
Фикрлар