Олимпиада чемпиони Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади

Спортча юриш бўйича Олимпиада чемпиони Жаред Тэллент тиззасидаги жароҳат сабаб, Лондондаги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди.

– Мусобақани тарк этиш қарори осонликча қабул қилинмайди. Бироқ, мен энди учун яхши томони 20 километр масофада халқаро мусобақаларга қайтаётган турмуш ўртоғимни қўллаб-қувватлай оламан. Мен учун у менинг пойгаларимда қўллаганидек, далда бўлиш катта шараф.

Шунингдек, энди тикланишга ҳам эътибор қаратаман. Олтин медаллар ҳақида гап кетганда, мен ҳали тўхтаганим йўқ. Ҳали олдинда Бирдамлик ўйинлари, Спортча юриш бўйича жамоавий Жаҳон чемпионати ва Токио-2020 Олимпиадаси турибди, – дейди Тэллент ўз интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!