Оқгул Омонмуродова бир турнирда 2 финални бой берди

Қозоғистоннинг Олмата шаҳрида давом этаётган аёллар ўртасидаги халқаро турнир ниҳоясига етди.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг яккалик баҳслари финалига ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова етиб келди.

Унга хал қилувчи баҳсда россиялик Полина Лейкина рақиблик қилди. 1 соат 35 дақиқа давом этган баҳсда ҳамюртимиз икки сетда бир хил – 3:6, 3:6 ҳисобларида мағлуб бўлди ва мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, Омонмуродова жуфтлик баҳсларида ҳам шериги Нигина Абдураимова билан финалга чиққан,  бироқ якунда мағлуб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!