Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон гуруҳ босқичида қандай ўйнади?
Хабарингиз бор, айни вақтда БАА яшил майдонларида Осиё Кубоги - 2019 мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Куни кеча турнирнинг гуруҳ босқич баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Вакилларимиз БААга янги мураббий билан боришди. Осиё Кубогига қадар ўтказилган ўртоқлик учрашувларидан кейин терма жамоамизга нисбатан мухлисларнинг ишончи сўнгани ҳам бор гап. Турнир бошланиш арафасида барчамиз Уммондан ҳам ҳадиксираб турдик, сабаби Уммон гарчи фаворит бўлмасада, биз учун энг ноқулай рақиблардан саналарди. Илк турдаёқ бизникилар ҳавотирларимиз асосли эканини "исботлаб" беришди. Уммон билан ўйинда Аҳмедовнинг заргарона голи, Нестеровнинг маҳорати, Купернинг заҳира кучларидан фойдаланиш борасидаги топқирлиги ва сўнгги дақиқадаги Кримецнинг ўзини "қурбон қилиши" эвазига 3 очкога илиниб олдик.
Биринчи турдаги ночор ўйиндан сўнг 2-тур олдидан ҳавотирлар алангалади. Сабаби рақиб Японияга 2 та гол урган Туркманистон эди... Аммо Эктор Купер шогирдлари бу гал ҳужумкор футбол намойиш этиб рақибга имкон қолдирмаган ҳолда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, муддатидан аввал чорак финал масаласини ҳал қилишди...
3-тур ўйинлари фақат гуруҳларда 3- ўринни эгаллаган жамоалар учунгина "ҳаёт-мамот жангги" бўлди дейиш мумкин, чунки 1-2-ўринни эгаллаган жамоалар аллақачон нимчорак финал масаласини ҳал қилишган ва улурга 3-турдаги натижа рақиб танлаш имконини берар эди. шу важдан 3-турда кучли жамоалар иштирокида "ярқ" этиб кўзга ташланадиган ўйин кўрмадик десак ҳам бўлаверади. Сўнгги турда Японияга қарши майдонга тушган Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида ҳам хотиржамликни кўрдик, японлар ҳам ўйингга катта куч ташламади. Ўйинда биз ҳисобни очган бўлсакда якунда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Натижада чекимизга Австралия тушди... На чора, бошга тушганни кўз кўради.
3-турдаги мағлубият терма жамоамизни гуруҳдаги иккинчи ўринга тушириб юборди. Хўш, гуруҳ босқичида биз қандай ўйнадик? Қуйида сизга Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги умумий кўрсатгичларини тақдим этамиз.
Голлар...
Гуруҳда 3 та ўйин ўтказган ҳамюртларимиз рақиблари дарвозасига жами 7та гол урган ҳолда, ўз дарвозаларидан 3та тўп олиб чиқишди. Тўплар нисбати эса +4.
Терма жамоамиз томонидан куиритилган голларга Элдор Шомуродов, Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов ва Жавоҳир Сиддиқовлар муаллифлик қилишди.
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ушбу турнирдаги илк голига муаллифлик қилган бўлса Элдор Шомуродов мусобақадаги дебютидаёқ ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга улгурди.
Зарбалар...
Терма жамоамиз гуруҳ босқичида жами 28 бор рақиблар дарвозасига зарба йўллади. Шуларнинг тенг ярми, яъни 14таси дарвозага аниқ йўлланган зарбалардир.
Вакилларимиз Туркманистонга қарши ўйинда энг кўп зарба йўллашди, 15та шундан 11таси дарвозага аниқ йўлланган!
Энг кам зарбалар эса Уммон билан ўйинда кузатилди, жами 6та шулардан 3таси аниқ...
Қоида бузишлар...
Вакилларимиз гуруҳ босқичини интизомли ўтказди дейиш мушкул, чунки ўтган уч ўйинда ҳамюртларимиз 39 бор рақибларга нисбатан қоида бузишган, бу бир ўйинда ўртача 13та демакдир.
Эктор Купер шогирдлари иштирокидаги энг кўп қўполлик Японияга қарши ўйинда кузатилди, 18та, энг ками эса Туркманистонга қарши ўйинда содир этилди, 10та.
Шунингдек, терма жамоамизга қарши ўйинларда рақиблар 35 бор вакилларимизга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Ҳамюртларимизга қарши ўйинда энг кўп қўполлик ишлатган жамоа эса Япония терма жамоаси бўлди, 13 та.
Карточкалар...
Гуруҳ баҳсларида вакилларимиз 5 бор ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва бир марта майдондан четлатилди.
Фарруҳ Сайфиев, Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Егор Кримец ва Жалолиддин Машариповлар ҳакам томонидан бир мартадан огоҳлантириш олишган. Бу футболчилар орасида Егор Кримец эса илк ўйиндаёқ рақиб ҳужумини қўполлик эвазига тўхтатиб қолгани учун майдондан четлатилган.
Шунингдек, вакилларимиз 3 ўйинда 3 бор ўйиндан ташқари ҳолатда қолишган ва 16 бор бурчак зарбаларини амалга оширишган.
Қуйида ушбу статистик маълумотларни компакт талқинини кўришингиз мумкин:
Фикрлар
Ertaga nima bo‘lsa xam g‘alaba kerak biz. Faqat Kuper emas o‘yinchilar xam yaxshi o‘ynashi kerak
ammo bu statistika to'g'ri kelmayapti masalan aniq zarbalar 14 ta deb yozilgan 11 tasi turkmanistonga, 3 tasi ummonga
xo'sh bundan kelib chiqadiki biz yaponiyaga aniq zarba bermabmiz, urilgan go'l avtogol bo'lsa kerak