Осиё кубоги-2019. Жанубий Корея Хитойдан, Қирғизистон эса Филиппиндан устун келди

Жанубий Корея Хитой устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришди ва ўз очколари сонини 9 тага етказган ҳолда гуруҳда 1-ўринни қўлга киритди. Марчело Липпи бошқарувидаги Хитой эса 6 очко билан 2-ўринни эгаллади.

Параллель равишда кечган Қирғизистон ҳамда Филиппин терма жамоалари ўртасидаги учрашув эса қўшниларимизнинг 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якун топди.

Шу тариқа Александр Крестинин бошқарувидаги қирғизлар 3 очко билан гуруҳда айнан 3-поғонани эгаллади. Филиппин эса 0 очко билан гуруҳда сўнгги бўлди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!