Осиё кубоги-2019. Жанубий Корея термаси сафида катта йўқотиш
Жанубий Корея терма терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ки Сунг Юнг жароҳати боис турнирнинг қолган қисмини ўтказиб юборадиган бўлди. 29 ёшли футболчи тизза ости пайлари жароҳати сабаб чемпионатни муддатидан аввал якунлашига тўғри келади.
Ки Сунг Юнг Осиё Кубоги-2019 1-турида Филиппинга қарши учрашувда жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. Шу боис жамоасининг Хитой ҳамда Қирғизистон билан кечган беллашувларини ўтказиб юборди.
Маълумот учун, Жанубий Корея сешанба оқшомида мусобақанинг 1/8 финал босқичи доирасида Баҳрайн термасига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар