Осиё кубоги-2019. Хитой Филиппинни йирик ҳисобда мағлуб этиб плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал этди

"Муҳаммад Бин Зайед" стадионида кечган учрашувда Марчело Липпи шогирдлари 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Ву Леи (2 та) ва Ю Дабаолар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа хитойликлар ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва жамоа муддатидан олдин плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Филиппин эса 0 очко билан сўнгги поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!