Овечкин Стэнли кубоги билан ухлади

Миллий хоккей лигасининг бош соврини Стэнли кубогини қўлга киритган "Вашингтон" жамоаси вакиллари хурсандчиликдан сўнг кўнгиллари хушлаган ишларни амалга оширишмоқда. Жумладан, жамоа сардори Александр Овечкин Лас-Вегасдан Вашингтонга қайтиш чоғида Стэнли кубогини қучоқлаганича ухлаб қолган. 

Бу суратни "пойтахтликлар" вакилларидан Никлас Бэкстрём ўзининг тиветтердаги саҳифасига жойлаган.