Ўзбек боксчиси Россияда шоҳсупага кўтарилди
Россияда бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда мезбонлардан ташқари, Ўзбекистон, Тожикистон, Германия, Украина, Беларусь, Мўғулистон, Латвия, Молдовадан келган боксчилар ғолиблик учун куч синашди.
Мусобақада энг оғир - вазни 91 килограммдан оғир боксчилар мусобақасида иштирок этган ҳамюртимиз Иброҳим Норматов ярим финалгача жангларни ғалаба билан якунлаб, бронза медаль билан тақдирланди.
Мусобақа олтин медаллари, Россия, Германия ва Украина боксчиларига насиб этди.

Фикрлар