Ўзбек дзюдочилари ҳаммани лол қолдирди

 

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси ғалабаси билан якунланди.

Дзюдочи қизларимиз рақибларга "нон бермади"

Биринчи кунги беллашувларда Хуршидбек Абдусаидов, Сита Қадамбоева ҳамда Ҳалима Қурбонова шаҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган, Юльяна Максетбоева кумуш, Нилуфар Эрмагамбетова, Шукуржон Аминова, Зафарбек Ўрмоналиев бронза медалга лойиқ топилган эди.

Иккинчи кунги беллашувларда Эдгар Григорян ва Моҳиниса Ҳусанова кумуш, Озодбек Муродов, Музаффар Тўрабоев, Мадина Астанова бронза медални қўлга киритди.

Кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатида учта олтин, учта кумуш ва олтита бронза медаль жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси умужамоа ҳисобида Жанубий Корея ва Қозоғистон дзюдочиларини ортда қолдириб, фахрли биринчи ўринни эгаллади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!