Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувига оид муҳим рақамлар

Австралияда йиғин ўтказаётган Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 ноябрь куни иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади. Шу куни вакилларимизга Жанубий Корея термаси рақиблик қилади.

Ушбу беллашув олдидан биз жамоаларнинг ўзаро ўйинлари борасида маълумотларни тақдим этамиз.

Жанубий Корея ФИФА рейтингида 53-ўринда, Ўзбекистон эса 94-поғонани банд этган. Кореяликларга португалиялик Паулу Бенту устозлик қилмоқда. Терма жамоамизни эса аргентиналик Эктор Купер бошқармоқда.

Жамоалар шу пайтга қадар 15 марта ўзаро рўбарў келишган. Жанубий Корея ўн марта ғалаба қозонган. Ўзбекистон эса бир бор зафар қучган. Тўртта ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар фарқи 30-14 кореяликлар фойдасига. Беллашувларда жанубликлар 34 очко, бизникилар 7 очко ишлаб олишган.

Ўтказилган учрашувларнинг тўрттаси ўртоқлик, қолганлари расмий баҳслар ҳисобланади.

Жаҳон чемпионатлари саралашида саккиз бор тўқнаш келишган. Икки марта Осиё кубогида ўзаро баҳслашишган. Бир марта Осиё ўйинларида беллашишган. Ҳамюртларимизнинг Жанубий Корея устидан қозонган илк ғалабаси ҳам айнан ушбу Осиё ўйинларига тўғри келади.

Жанубликларнинг энг йирик ғалабаларини Тошкентда қўлга киритишган. Ўшанда Корея термаси дарвозамизга беш бор йўл топган. Вакилларимиз эса бир марта жавоб беришган холос.

Бўлажак рақибимиз ўн марта жаҳон чемпионатида иштирок этган. ЖЧдаги энг яхши натижалари 2002 йили ўз Япония ва ўз майдонларида ўтказилган дунё биринчилигида тўртинчи ўринни эгаллашган. Биз ҳамон мундиал орзуси билан яшамоқдамиз.

Жанубий Корея Осиё қитъасида икки йил чемпионликни қўлга киритган. Терма жамоамиз фақат иштирок билан кифояланмоқдамиз. 

Жанубий Корея терма жамоаси ҳам айни кунларда Австралияда Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Паулу Бенту шогирдлари ушбу йиғин давомида “яшил қитъа” вакиллари билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этишди.

Эктор Купер шогирдлари ҳам Австралияда Ливан билан нурсиз дурангга эришишди. Эътиборлиси, кореяликлар таркибида жамоа етакчиси Сон Ҳьон Мин йўқ. Бизда эса Одил Аҳмедов.

Жанубий Корея билан ўтказилган ўзаро ўйинлар:

15.10.1994 Ўзбекистон – Жанубий Корея 1:0. Осиё ўйинлари-1994, 1/2 финал

12.09.1997 Жанубий Корея – Ўзбекистон 2:1. ЖЧ-1998, 2-саралаш босқичи, “B” гуруҳи

18.10.1997 Ўзбекистон – Жанубий Корея 1:5. ЖЧ 1998, 2-саралаш босқичи, “B” гуруҳи

30.03.2005 Жанубий Корея – Ўзбекистон 2:1. ЖЧ 2006, 2-саралаш босқичи, 1-гуруҳ

03.06.2005 Ўзбекистон – Жанубий Корея 1:1. ЖЧ 2006, 2-саралаш босқичи 1-гуруҳ

05.07.2007 Жанубий Корея – Ўзбекистон 2:1. Ўртоқлик ўйини

11.10.2008 Жанубий Корея – Ўзбекистон 3:0. Ўртоқлик ўйини

28.01.2011 Ўзбекистон – Жанубий Корея 2:3. Осиё кубоги 2011, 3-ўрин учун баҳс

25.02.2012 Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:2. Ўртоқлик ўйини

11.09.2012 Ўзбекистон         – Жанубий Корея 2:2. ЖЧ 2014, 4-саралаш босқичи, “А” гуруҳи  

11.06.2013 Жанубий Корея – Ўзбекистон       1:0. ЖЧ 2014, 4-саралаш босқичи, “А” гуруҳи

22.01.2015 Жанубий Корея – Ўзбекистон 0:0. қ.в 2:0. Осиё кубоги 2015, 1/4 финал

27.03.2015 Жанубий Корея – Ўзбекистон 1:1. Ўртоқлик ўйини

15.11.2016          Жанубий Корея –Ўзбекистон  2:1. ЖЧ 2018, 3-саралаш босқичи, “А” гуруҳи

05.09.2017 Ўзбекистон – Жанубий Корея 0:0. ЖЧ 2018, 4-саралаш босқичи, “А” гуруҳи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!