Ўзбекистон U-18 терма жамоаси йиғин доирасида назорат учрашувлари ўтказмоқда

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси шу кунларда "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғинга киришган.

Йиғин икки босқичда ўтказилиб, унда 50 нафар футболчи қатнашиши режалаштирилган. Йиғининг биринчи қисмида 25 нафар футболчи синовдан ўтказилмоқда. Йиғин давомида терма жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев жамоа асосини шакллантириш ишларини амалга оширяпти. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Шу мақсадда бир қатор назорат учрашувлари ҳам ўтказилмоқда. Жумладан, кеча Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Бунёдкор" ёшлар жамоасига қарши ўйин ўтказди. Учрашув Отабек Ғуломхўжаев шогирдларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бугун соат 13:00да терма жамоа аъзолари "Локомотив" жамоаси ёшларига қарши яна бир назорат учрашуви ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!