Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 10 февралдан йиғинга киришади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон У-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг апрель ойида Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичида иштирок этади. Ана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоа аъзолари 10 февраль кунидан йиғинга киришади. Йиғин Наманган шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Йиғини давомида асосий эътибор футболчи қизларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилашга қаратилади. Карима Йўлдошева шогирдлари майдондаги машғулотлардан ташқари, тренажёр залида ҳам машқлар олиб боришади. Шунингдек, йиғин давомида назорат учрашувлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Намангандаги ўқув-машғулот йиғини 19 февралга қадар давом этади. Ушбу йиғинда қатнашадиган футболчи қизлар рўйхати:

Дарвозабонлар:

Саидова Зарина - “Бунёдкор – W”

Нуриллаева Севара - “Севинч”

Узганова Нигора - “Металлург W”

Ҳимоячилар:

Шодиева Лайло - “Севинч”

Хожиева Озода - АГМК

Тўраева Маржона - “Севинч”

Худойназарова Динара - “Локомотив”

Косникова Марина - “Бунёдкор – W”

Эркинова Диёра - “Металлург”

Ганчева Ҳусния - “Шўртан-Леди”

Шодиева Амина - “Севинч”

Алиева Дурдона - "Севинч"

Ярим ҳимоячилар:

Назарқулова Маҳлиё - “Локомотив – W”

Ҳикматова Мадина - “Пахтакор”

Аламурадова Сўғдиёна - “Севинч”

Охунова Рухсора - “Навбаҳор Лочинлари W”

Тошева Лайло - “Севинч”

Зайнитдинова Шаҳризода - “Металлург”

Саидова Гулзода - “Металлург”

Мардиева Мухлиса - “Локомотив – W”

Бобокулова Альбина - “Шўртан-Леди”

Ҳужумчилар:

Рашидова Тожинисо - “Бунёдкор – W”

Суюнова Ойсара - “Локомотив – W”

Токабаева Ситора - “Сўғдиёна”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!