Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Ўзбекистон теннисчилари қозоғистонлик рақибларини енгди

Изоҳлар: 0

Қозоғистонда теннис бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган "Capital Cup-2017" халқаро турнирида асосий тўрга чиқиш учун курашаётган теннисчиларимиздан уч нафари мусобақани ғалаба билан бошлади.

Саралаш турнирида қатнашаётгани ҳамюртларимиздан Мирвали Муҳаммаджонов мезбонлар вакили Темирлан Наврўзов билан бўлган кескин ва муросасиз баҳсда 6:7, 6:3, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Фозил Ғайратов қозоғистонлик Андрей Неличга қарши ўтказилган беллашувни 6:4, 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Яна бир истеъдодли теннисчимиз Марк Трякшин мезбон теннисчи Амиржон Муталимовдан 6:4, 6:2 ҳисобида устун келди.

Саралаш турнири баҳслари давом этмоқда.

SPORTS.uz

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ