Ўзбекистонлик жангчи 24 сонияда рақибини мағлуб қилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этилган аралаш яккакураш жанг санъатлари турнирида бир нафар ўзбекистонлик спортчи ҳам қатнашди.

Кулатуу эртаймаш (миллий жанглар бутунжаҳон федерацияси – SPORTS.uz) бўйича 66-халқаро WEF-66 SELECTION-19 турнирида Максим Қўлдошевга россиялик тажрибали Василий Ефимов рақиблик қилди. Бу спортчи бу тўқнашувга қадар 5 та профессионал жанг ўтказиб, 3 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган эди.

Мазкур жангнинг илк раунддида ташаббусни ўз қўлига олган Қўлдошев 24 сонияда рақибини бўғувчи усул билан таслим қилиб, ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!