Ўзбекистоннинг ОЧдаги рақиби УEФА кубоги ғолибига мағлуб бўлди

Хабарингиз бор, Хитой Тайпейида 1-11 феврал кунлари футзал бўйича Осиё чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон футзал терма жамоаси мазкур турнирнинг гуруҳ босқичида Япония, Тожикистон ва Хитой Тайпейига қарши баҳс олиб боришади.

Ҳамюртларимизнинг гуруҳ босқичидаги рақиби – Тожикистон терма жамоаси кеча Қозоғистоннинг Олмота шаҳридаги кичик йиғинини якунлади.

Йиғин доирасида Хусайн Шодиев шогирдлари Қирғизистон ва Қозоғистоннинг 15  карра чемпиони, икки карра УEФА кубоги ғолиби бўлган “Қайрат” жамоасига қарши назорат учрашувлари ўтказишди.,

Тожикистонликлар “Қайрат”га 2:4, Қирғизисотнга эса 3:6 ҳисобида  ҳисобида имкониятни бой беришди.

Назорат ўйини

Қирғизистон – Тожикистон – 6:3

Голлар: Юлдашбай Салимбаев (3), Абдурасул уулу Манас, Максат Алимов, Мирлан Жолдубаев – Рахмонали Шарипов, Собирджон Гуляков, Рустам Хамидов.


«Кайрат» (Олмота, Қозоғистон) – Тожикистон – 4:2

Голлар: Алешандре, 15 (1:0). Алешандре, 16 (2:0). Золтан Дрот, 24 (3:0). Рахмонали Шарипов, 32 (3:1). Золтан Дрот, 33 (4:1). Мухаммаджон Шарипов, 39 (4:2).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!