
ПСЖ қишда "Боруссия" Дортмунд етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи
ПСЖ клуби "Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жейдон Санчога жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.
Унга кўра парижликлар скаутлари 18 ёшли англиялик футболчининг ўйинларини кўпдан буён кузатиб келишмоқда. Франция чемпиони эса яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ Санчо борасида дортмундликларга таклиф билан чиқишмоқчи.
Маълумот учун, Санжо “Боруссия” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум Бундеслигада жами 9та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар