Парадзюдо. Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси 2018 йилнинг сентябр-октябр ойларида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Пара Осиё Ўйинларига муносиб тайёргарлик кўрмоқда.

Шу мақсадда, шунингдек, вилоятларда селекция қилинган спортчиларнинг жисмоний холатини ва эга бўлган техник-тактик малакасини аниқлаш мақсадида кеча, 20 март куни Қашқадарё вилоятидаги “Геолог” спорт марказида Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган паралимпия спортчилари ўртасида дзюдо бўйича Ўзбекистон Чемпионатини ўтказилди.

Бунда 100га яқин спортчилар, жумладан эркаклар -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 вазн тоифасида ҳамда аёллар -48, -52, -56, -63, -70, +78 вазн тоифасида совринли ўринлар учун куч синашдилар.

Мусобақа якунларига кўра 1-ўринни Хоразм вилояти, 2-ўринни Самарқанд вилояти ва 3-ўринни Бухоро вилояти терма жамоа спортчилари эгалладилар.

Мусобақа сўнгида ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!